Жаҳон | 14:12 / 19.01.2016
3091
1 дақиқада ўқилади

АҚШга Кубадан биринчи муҳожирлар етиб келди

Илгари АҚШга кириши тақиқланган кубалик муҳожирларнинг биринчи гуруҳи Майамига етиб келди, деб хабар беради CNN телеканали.

Айтилишича, гуруҳ дастлаб Эль-Сальвадордан Техасга келган, сўнг Майамига йўл олган.
Шаҳар маъмурияти муҳожирларни оилалари билан бирга қабул қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш