Технология | 00:14 / 19.01.2016
4482
2 дақиқада ўқилади

Aston Martin’нинг янги суперкари суратлари чоп этилди

Evo британ журнали Aston Martin’нинг янги суперкари – DB11’нинг синов прототипи суратларини чоп этди. Автомобилнинг умумий фойдаланиш йўлларидаги тўлиқ ниқобланган кўриниши суратга олинди, бироқ шунга қарамай суратларда янги модель дизайнининг баъзи элементларини кўриш мумкин. Мисол учун, автомобилнинг ҳаво тўплагичлари ён ойналар ортида жойлашгани ва бош ёруғлик фаралари шаклини кўриш мумкин.

Янги автомобиль 5,2 литрли 12 цилиндрли, икки турбинали двигатель билан жиҳозланади. Бу двигателнинг қуввати 600 от кучини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.

Янги “Астон”нинг моторлар қаторига Mercedes-AMG GT автомобилининг 8 ёки 4 литрли двигатели кириши мумкин.

DB11 модели DB9 купесининг вориси бўлади. Янги модель март ойида Женева моторшоусида намойиш қилинади.

Aston Martin’нинг охирги модели жосус Жеймс Бонд ҳақидаги янги “Спектр” фильми учун махсус яратилган DB10 спорткари ҳисобланади. Ҳаммаси бўлиб бундай машинадан 10 дона яратилган, унинг бир донаси нархи 1,5 млн доллар туради.