Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурияга аэропорт ҳудудидаги жанглар туфайли гуманитар ёрдамни етказа олмади
БМТ Суриянинг Даур-аз-Заур шаҳрига бу шаҳар аэропорти ҳудудида қаттиқ жанглар кетаётгани туфайли самолётларда гуманитар ёрдамни етказа олмади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Бу ҳақда матбуот-анжуманда БМТ бош котиби ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилди.Унинг айтишича, БМТ жангарилар томонидан қамал қилинган шаҳардаги вазиятдан жиддий хавотирланмоқда.
“200 мингга яқин одам, асосан аёллар ва болалар Даур-аз-Заур шаҳрининг қамал қилинган ғарбий қисмидаги шароитларнинг ёмонлашаётганидан азият чекмоқда.
Аҳолига зудлик билан гуманитар ёрдам, жумладан озиқ-овқат ва дори-дармон зарур. Одамларнинг ҳаддан зиёд ориқлаб, очликдан ўлаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда”, деб айтмоқда Ҳақ.
Ҳақнинг таъкидлашича, шаҳарда нон тарқатилмоқда, бироқ унинг захиралари ҳам якунланмоқда.15 январда Россия мудофаа вазирлиги шаҳар ҳудудига гуманитар юк ташланганини маълум қилганди. БМТда бу усул етарлича самарали эмаслиги ва ундан жуда кам ҳолатларда фойдаланишлари айтилди.