Жамият | 15:26 / 19.01.2016
4200
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кекса эркак 112 ёшида оламдан ўтди

Дунёдаги энг кекса инсон, 112 ёшли япониялик Ясутаро Коидэ вафот этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Коидэ 1903 йилнинг 13 мартида дунёга келган. Икки ойдан сўнг у 113 ёшга тўлиши керак эди.

Ўтган йилнинг августида у Гиннесс рекордлар китобига дунёдаги энг кекса эркак сифатида киритилди. Эндиликда сайёрамизнинг энг кекса инсони япониялик 111 ёгои Масамитсу Йошида бўлиб, у 1904 йлнинг 30 май куни туғилгандир.