Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда коррупция: Полиция бошлиғи давлат маблағи ҳисобидан 140 еврони этик сотиб олишга ишлатиб юборганликда айбланмоқда
Эстония полиция ва чегара қўшинлари департаменти раҳбари Эльмар Вахер давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ҳужжатларига кўра, Вахер тахминан 400 евро маблағни этик ва қулоқчин сотиб олиш учун ишлатиб юборган, дея хабар беради DELFI нашри.
Унга кўра, Эльмар Вахер департаментга тегишли карточкадан Таллин аэропортида 299 евро турувчи қулоқчин ва 139,41 евро қийматидаги оёқ кийимни сотиб олган.
Маълумотларга кўра, бу харажатни тасдиқлаши керак бўлган бошқа бир полиция ходими ўтган йилнинг декабрь ойи бошида тўсатдан ишдан бўшатилган. Шунингдек, мазкур харид бўйича давлат харидлари шаклида ҳеч қандай қайднома рўйхатдан ўтказилмаган.