Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:26 / 19.01.2016
3142
1 дақиқада ўқилади
Франция шарқида қор кўчиши оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлди
Францияда мамлакатнинг шарқидаги Савойя департаментидаги тоғларда қор кўчиши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BFM-TV телеканали.
Кўнгилсизлик Вальфрежюс шаҳри яқинида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган. Яна 4 ҳарбий турли жароҳатлар олган.
Воқеа жойида қидирувлар олиб борилмоқда. Бу ишларга шифокорлар ва кинологлар жалб қилинган.