Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бош вазирига мол гўштига қўйилган тақиқ туфайли ИШИД томонидан таҳдид қилинди
Ҳиндистоннинг Гоа штати полициячилари мамлакат бош вазири Нарендра Модига ИШИД жангарилари томонидан таҳдид солинган мактубни ўрганишмоқда. Бу ҳақда The Express Tribune хабар берган.
"Мактуб сўнгида ИШИД сўзи битилган. Бундай хатлар Гоа штатидаги барча полиция участкаларига йўлланган. Биз бу мактубларни жўнатган шахсни тез вақт ичида топамиз", дейди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бири.
Бу хатда мамлакат бош вазири ва мудофаа вазири номига таҳдид қилинган. Мактуб муаллифлари мамлакатда мол гўшти истеъмолига рухсат берилишини талаб қилишган.