Жаҳон | 20:55 / 19.01.2016
3277
1 дақиқада ўқилади
Испания авиакомпанияси 10 минг м баландликда карнавал ўтказди
Испаниянинг Iberia Express лоукостери авиакомпаниялар ичида биринчи бўлиб парвоз пайтида карнавал ўтказди. Компаниянинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилишича, байрам ердан 33 минг фут (10 минг м) баландликда ўтди.
Тенерифе — Мадрид рейслари чоғида авиалайнерлар бортида мусиқа остида карнавал либосларидаги артистлар рақс тушишди. Айтилишича, ушбу тадбирлар туристларни Канар оролларига жалб қилиш учун ўтказилди.
Iberia Express бюджет авиакомпанияси International Airlines Group авиацион холдингига тегишли. Ташувчининг штаб-квартираси Мадридда жойлашган. Лоукостер 15 лайнерга эга бўлиб, улар 22 пунктга парвозларни амалга оширади.