Жамият | 12:33 / 19.01.2016
5336
1 дақиқада ўқилади

ЖАР президенти Африкани дунёнинг энг йирик қитъаси деб атаб хато қилгани учун узр сўради

Жанубий Африка республикаси президенти Жейкоб Зума ўзининг георграфик билимсизликка йўл қўйгани муносабати билан расман узр сўради.

2015 йилнинг 9 декабрида тадбиркорлар билан учрашуви вақтида у "Африка шунчалик каттаки, барча қитъаларни Африкага жойлаштириш мумкин", деб юборганди.

"Аслида Африка дунёда аҳоли сони ва ҳудуди катталиги бўйича дунёдаги иккинчи материк ҳисобланади. Энг йирик қитъа эса Осиёдир", дейилади Зуманинг маъмурияти баёнотида.

Қайд этилишича, президент мактабда ўқимаган. Унинг бу жиддий хатоси унинг мактаб таълимини олмаган ҳолда шундай масъулиятли лавозимда эканига турли норози фикрлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Африка аҳолиси сони бўйича ҳам, ҳудуди бўйича ҳам Осиёдан кейин иккинчи ўринда турувчи қитъа ҳисобланади.