Жамият | 09:38 / 19.01.2016
4192
1 дақиқада ўқилади

Жипнинг пиёдаларни уриб кетиши оқибатида Хитойда 18 киши жароҳатланди, уч киши ҳалок бўлди

Хитой жануби-шарқидаги Цзянси провинциясида енгил автомобиль ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра пиёдалар йўлаги бўйлаб ҳаракатланди, дея хабар бермоқда CCTV телеканали.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқидатида уч киши ҳаётдан кўз юмди, 18 йўловчи жароҳатланди. Ҳодиса жойида олинган фотосуратлардан кўриниб турибдики, Toyota RAV4 кроссовери ёнбошлаб қолган.

Ўлимга олиб келган ЙТҲ тафсилотлари ойдинлаштирилгани йўқ. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, шу яқин атрофда мактаб бўлиб, авария юзага келган вақтда ўқувчилар кетаётган эди.