Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Koenigsegg Agera RS суперкарлари рекорд даражадаги муддатда сотилди
2015 йилнинг мартида Женева автосалонида намойишга қўйилган Koenigsegg Agera RS суперкари швед маркаси тарихида энг тез сотилган модел бўлди. 10 ой давомида жами бўлиб 25та купе ўз харидорини топди. Бу ҳақда Autocar нашри хабар бермоқда.
Аниқ баҳоси эълон қилинмаган суперкарга АҚШ, Канада, Британия, Япония, Хитой, Тайвань, Сингапур, Малайзия, Саудия Арабистони, Қатар ва БААдаги мижозлардан буюртмалар келиб тушди.

Koenigsegg Agera RS беш литрли, икки турбинага эга V8 мотор билан таъминланган бўлиб, унинг қуввати 1160 от кучига тенг. Купе 2,9 сонияда 96 километр/соат тезликка чиқа олади.Маълумотларга кўра, суперкар 2017 йилга ишлаб чиқарилади.