Жамият | 16:14 / 19.01.2016
3364
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжон валюта операцияларга нисбатан чекловлар жорий қилди

Озарбайжон ҳукумати 50 минг доллардан ортиқ суммадаги пул ўтказмалари учун 20 фоизлик мажбурий тўлов жорий қилмоқчи. Бу ҳақда марказий банк раҳбари Элман Рустамов маълумот берди.

Trend ресурсининг маълум қилишича, “Валюта регуляцияси тўғрисида”ги қонунга киритиладиган ўзгартишларда даволаниш, таълим, суд қарорлари ижроси билан боғлиқ пул ўтказмаларига нисбатан чекловлар жорий қилинмайди.

Шунингдек, мамлакатга қимматбаҳо қоғоз ва кўчмас мулк хариди учун тўғридан-тўғри инвестиция сифатида киритиладиган маблағлар янги солиққа тортилади.