Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон кимё саноати 2015 йилда 4,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
2015 йилнинг 12 ойида Ўзбекистон кимё саноати корхоналари томонидан 4686,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан нисбатан 7,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берган.
Ҳудудлар кесимида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг катта қисми Тошкент шаҳрига (тармоқнинг жами ҳажмидаги улуши 30,0 фоиз), шунингдек Тошкент (22,9 фоиз), Навоий (13,8 фоиз) ва Фарғона (13,7 фоиз) вилоятлари корхоналарига тўғри келади.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,6 фоизга ўсди ва уларнинг кимё тармоғидаги улуши 48,2 фоизга етди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 2734та кимё саноати корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улардан 371таси ҳисобот даврида янги ташкил килинган корхоналар ҳисобланади.