Жаҳон | 14:32 / 19.01.2016
3508
1 дақиқада ўқилади

Покистонда теракт юз бериши натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Террорчи-худкуш Покистон шимоли-ғарбида блокпостга ҳужум уюштириши натижасида ҳалок бўлганлар сони 11 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Маҳаллий полиция вакилларининг маълумотига кўра, яна 17 киши бу теракт туфайли жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган.