Иқтисодиёт | 12:08 / 19.01.2016
11302
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалар икки баробар қисқарди

2015 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалар икки баробар қисқарди. Бу ҳақда The Economist нашрида чоп этилган мақолада айтилди.

Ўз навбатида, Қирғизистонга пул ўтказмалари 44 фоизга тушиб, 2013 йил кўрсаткичини такрорлади, Тожикистонда 2012 йил, Ўзбекистонда 2010 йил даражасига қадар тушиш бўлди.

Тожикистоннинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 40 фоизи чет элда ишламоқда. 2014 йилда улар ЯИМнинг 42 фоизига тенг пул маблағларини уйларига юборишган. Бу кўрсаткич бўйича Тожикистон жаҳонда биринчи ўринда турибди.

Арманистон, Грузия ва Қирғизистонга ўтказмалар эса ЯИМнинг 10 фоизидан ошди; бу меҳнат муҳожирлари билан машҳур бўлган Филиппиндан кўра анча катта кўрсаткичдир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш