Жамият | 12:32 / 19.01.2016
3847
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда боғлар ва хиёбонларнинг 90 фоизи диодли ёритиш ускуналари билан ёритилмоқда

Самарқанд шаҳри кўчаларида кечки пайтда 27 мингга яқин чироқлар ишлатилади. Охирги йилларда шаҳар маъмурияти эски лампаларни диодли ёритиш ускуналари билан алмаштира бошлади. Бугунги кунда боғлар ва хиёбонларнинг 90 фоизи диодли ускуналар билан ёритилмоқда.

“Мамлакатимизнинг кўпчилик шаҳарларида бўлганидек, Самарқандда ёритиш техник ускуналарини такомиллаштириш ва ёритиш хўжалиги модернизацияси борасида ишлар олиб борилмоқда, - деди “Самарқанднур” ДУК бош муҳандиси Исроил Яруллаев “Народное слово” газетасига берган интервьюсида.–  

Хусусан, 2015 йилда Регистон, Бўстонсарой, Университет хиёбони кўчаларида ёритиш тизими модернизацияси ўтказилди. Бу ерларда мингдан ортиқ LED-чироқлар ўрнатилди”.