Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 13:53 / 19.01.2016
7144
1 дақиқада ўқилади
Хитой иқтисодиёти 2015 йилдаги жаҳон иқтисодий ўсишининг 25 фоизини таъминлади
2015 йилда Хитой иқтисодиётининг 6.9 фоиз миқдорида ўсиши жаҳон иқтисодий ўсишининг 25 фоизини таъминлади. Бу ҳақда ХХР Давлат статистик бошқармаси раҳбари Ван Баоань матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.
“Халқаро конъюнктура инобатга олинган ҳолда, Хитойнинг 6.9 фоизлик иқтисодий ўсиш даражаси диққатга сазовор натижадир.
У дунёдаги энг яхши натижалардан биридир, ва Хитойнинг жаҳон иқтисодий ўсишидаги улуши 25 фоизни ташкил қилади”, - деб таъкидлади у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш