Иқтисодиёт | 09:07 / 19.01.2016
3214
1 дақиқада ўқилади

Хитойда электр токи ишлаб чиқариш 1968 йилдан буён илк марта пастлади

Хитойда 1968 йилдан буён биринчи маротаба электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичи 2015 йилга нисбатан 0,2 фоизга пастлади, дея хабар бермоқда Reuters.

Статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2015 йилда ХХРда 5,618 трлн кВт/соат энергия ишлаб чиқарилган.

Қайд этилишича, Хитой айни пайтда ҳавонинг ифлосланишига қарши курашмоқда. Экологик мувозанатни барқарорлаштириш мақсадида кўмир билан ишлайдиган энергия манбалари иши секинлатилди, гидростанция фаолияти ҳам сустлаштирилди.Бундан аввалроқ эса 2015 йилда Хитой ЯИМ ҳажми 6,9 фоизга қадар пастлагани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш