Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ТИВ: Токио Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча 350 млн доллар беради
Япония мамлакати Сурия ва Яқин Шарқ ҳудудидаги вазиятларни барқарорлаштириш учун қўшимча 350 млн доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда япониянинг ташқи сиёсий фаолиятидаги етакчиси Фумио Кисида Токиодаги Япон институтида бўлиб ўтган форумда таъкидлаб ўтган, деб ёзмоқда ТАСС.
«Сурия ва Ироқ ҳудудларидан кўчиб кетганлар муҳожирларга ёрдам сифатида ажратилган ёрдамдан ташқари Сурия ва Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш учун яна қўшимча 350 млн доллар маблағ ажратамиз», - дея таъкидлаган Кисида.
Япония Бош вазири Синдзо Абэ 2015 йилнинг 29 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Япония томонидан Сурия ва Ироқдаги муҳожирларга ёрдам бериш учун 810 млн доллар ажратилгани ҳақида баёнот берганди.