Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:20 / 20.01.2016
5347
1 дақиқада ўқилади
“Озод қилинган Жанго” ёнаётган автомобиль ичидан ҳайдовчини озод қилди
“Ўргимчак-одам” ва “Озод қилинган Жанго” фильмлари юлдузи Жейми Фокс ёнаётган автомобиль ичидан ҳайдовчини олиб чиқди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри ёзмоқда.
Актёрнинг уйи яқинида машина ағдарилиб кетган. У 911 рақамига қўнғироқ қилган, шундан сўнг машина ичидаги эркакни тортиб олган. Унга воқеа яқинида бўлган тиббиёт ходими ёрдам берган. Жароҳат олган Бретт Кайл жиддий жароҳат олганига қарамай, тирик қолиши айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш