Ўзбекистон | 10:08 / 20.01.2016
3592
3 дақиқада ўқилади

2015 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан 20,7 млн йўловчига хизмат кўрсатилди

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2015 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Йиғилишни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ачилбой Раматов олиб борди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили йўловчи айланмаси ҳажми 3793 млн. йўловчи-км.ни ташкил этиб, 20,7 млн. йўловчи ўз манзилига етказилди.

Темир йўл станцияларидан 67,7млн. тонна юк ташилди. Экспорт хизматлари кўрсаткичи 347,7 млн. АҚШ доллар миқдорига тенг бўлиб, бу прогнозга нисбатан 100,2 фоизни ташкил этган. Саноат корхоналарида таққослама нархларда 388,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш турларини кўпайтиришга катта аҳамият берилиб, 2015 йилда бу кўрсаткич 323,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264 сонли қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан 2015 йил прогнози 734, 9 млн. АҚШ доллар маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган эди. Йиғилишда ўтган йилда ушбу йўналишда 17та лойиҳа бўйича, жами 755,16 млн. АҚШ доллари миқдорида ёки прогнозга нисбатан 102,8 фоиз капитал маблағлар ўзлаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида соҳада модернизация ва реконструкция ишлари муҳим масала ҳисобланади. Бу борада 2015 йилда 105та локомотив секциялари таъмирланиб, 1258та вагоннинг хизмат муддати узайтирилди. 240 км. темир йўл реабелитация қилиниб, 98,5 км. янги темир йўл қурилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Қуюв механика заводида 2015 йилда янги 50 та ёпиқ ҳамда 278 та ярим очиқ вагони шлаб чиқарилди. Андижон механика заводида 4 ўқли янги вагон цистерналарини ишлаб чиқариш давом эттирилди.

Хисобот даврида 50 дона янги вагон-цистерна ва 272 ярим очиқ вагон ишлаб чиқарилгани қайд этилди. Соҳада ижтимоий йўналишда олиб борилган ишлар, яъни ижтимоий объектларини сақлаш ва ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият берилди. Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар муваффақиятли амалга оширилганлиги айтиб ўтилди.