Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
American Airlines авиакомпаниясининг қора танли йўловчилари самолётдан тушириб юборилди
American Airlines авиакомпаниясининг 4 нафар қора танли йўловчиси Торонтодаги аэропортда ҳавога кўтарилиш арафасидаги самолёт бортидан тушириб қолдирилган. Самолёт бортидаги хизматчилар уларнинг бортдалигидан ўзини ёмон ҳис қила бошлагани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда The Independent хабар қилди.
"Стюардесса ва учувчи бизнинг самолётдалигимиз туфайли ташвишга туша бошлашди", дейди бортдан чиқариб юборилган йўловчилардан бири.
Бу тўрт нафар йўловчи ҳам Бруклин шаҳрида яшовчи фуқаролар ҳисобланишади. Улардан бири ҳинд, қолганлари мусулмон динига эътиқод қилиши қайд этилган.
Улар авиакомпания раҳбариятига мурожаат қилишган ва бу ҳодиса ҳақида айтиб беришган. Энди уларнинг ҳар бири бу ҳаракат ирқчилик ҳаракати сифатида баҳоланиб, келтирилган маънавий зарарни қоплаш сифатида 6 млн доллардан товон пули кутишмоқда.