Жаҳон | 17:32 / 20.01.2016
4314
1 дақиқада ўқилади

Британия Польшага кемаларни ва минг нафар жангчисини йўллайди

Буюк Британия Польшага қўшимча ҳарбий ёрдам юборилишини маълум қилди. У ерга кемалар ва минг нафар ҳарбий хизматчи йўлланади.

Илгарироқ Британия ҳукумати Болтиқбўйи республикаларига уларни Россиядан ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарор қилган эди.

The Times нашрининг ёзишича, Россиянинг фаоллашуви туфайли НАТОнинг Польшадаги контингетига қўшимча кучлар юборилмоқда.