Иқтисодиёт | 17:50 / 20.01.2016
3999
1 дақиқада ўқилади

Эрон Европага нефтни 7 долларлик чегирма билан сотишга ваъда берди

Эрон Ислом республикаси европалик истеъмолчиларга ўз нефтини бир баррели учун 6,55 долларгача чегирма билан сотишга тайёр. Айни вақтда эса Саудия Арабистони Европага нефтни 4,84 долларлик чегирмада пулламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрон Миллий нефть компанияси маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида Европа нефть бозоридаги рақобат мазкур минтақадаги нефть котировкаларини сўнгги етти йил ичидаги энг паст даражага тушириб юборди.

Агентлик экспертларининг фикрича, агарда нефть нархи юқорироқ даражада бўлганида, Эрон нефтига янада кўпроқ чегирма жорий этган бўлар эди. Уларнинг қайд этишларига кўра, Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги рақобат ОПЕК ташкилоти бирдамлигига ҳам жиддий рахна солади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш