Спорт | 21:12 / 20.01.2016
2627
1 дақиқада ўқилади

Германия ФФ Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватламоқчи

Германия Футбол федерацияси ўз сайтида УЕФА бош котиби Жанни Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.

Бу қарор немисларнинг футбол федерацияси таркибидаги барча аъзолар томонидан маъқулланган. Сайловда Германия номидан федерация вице-президенти Райнхард Раубалль иштирок этади.

ФИФАнинг янги президентини аниқлаш учун сайлов Цюрих шаҳрида 26 февраль куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун Инфантинодан ташқари шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Шампань ва жанубий африкалик миллионер Токио Сексвале кураш олиб боришмоқда.