Жаҳон | 11:42 / 20.01.2016
3508
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда давомли терактлар содир этилиши тўхтатиб қолинди

Ҳиндистон разведка хизмати мамлакат шимолида ва Харидварда йирик терактлар амалга оширилиши тўхтатиб қолингани ҳақида маълум қилди. India Today нашрининг ёзишича, Харидвар индуизмнинг 7та муқаддас шаҳридан бири ҳисобланади.

Маълум қилинишича, махсус амалиёт орқали ИШИД аъзолари бўлган 3 киши қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари маълумотига кўра, улар "терактга тайёргарликнинг сўнгги босқичи"да бўлишган ва Нью-Дели ҳамда бошқа шаҳарларда Суриядаги жангарилар кўмаги билан давомли терактлар содир этиш арафасида эди.

Бундан олдинроқ, Ҳиндистон бош вазирига ИШИД томонидан таҳдид битилган мактуб жўнатилгани ҳақида хабар берилганди.

19 январь куни мамлакат бош вазири Нарендра Моди Ассамга ташриф буюрган вақтда портлаш содир бўлди.