Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах ўтган ҳафта давомида қисқа сатрларда
Ўтган ҳафта Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганинг 24 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳамда маънавий-маърий йўналишларда тадбирлар, давра суҳбатлари уюштирилди. Қуйида уларнинг қисқача маълумоти билан таништирамиз.
*****
“Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ватан ҳимоячилоари куни” муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, Мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофатлаш тўғриси”ги Фармонга имзо чекди.
Давлатимиз мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизлик ва давлат чегаралари дахилсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси учун Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлинма командири Эшонқулов Ғайрат Мелиевич “Жасорат” медали билан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жиззах Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғининг биринчи ўринбосари Темиров Зафар Нуралиевич “Шуҳрат” медали билан мукофатланди.
*****
Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида 14 январь –Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган куннинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
*****
Жиззах вилояти маркази Жиззах марказида энг йирик “Заргарлик” маҳалласи бўлиб, 54 та кўп қаватли уйларида 2161 та хонадонда 12 минг нафардан ошиқ аҳоли истоқомат қилади. Ҳар бир маҳалланинг ўзига яраша ютуқлари булганидек, бугунги кунгача ечимини кутиб ётган муаммолар ҳам бор. Шунга қарамай ўтган 2015 йилда мазкур ҳудудда кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Бу хайрли ишларга маҳалла фуқаролар йиғини бош бўлди.
Жумладан, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида йўлаклар янгидан қурилди, 7 та тўққиз қаватли уйлардаги лифтлар ишга туширилди, 30 та уйнинг фасад қисми, кириш йўлаклари, ертўлалари капитал таъмирланди, бу ишларни бажариш учун ҳудудда фаолият кўрсатаётган 11 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари банклардан 450 миллион сўм кредит олдилар. Аксарият уйларнинг кириш жойларига кодли қулф эшиклар ўрнатилди.
*****
Жиззах саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” номли асарининг мазмун-моҳиятини батафсил тушинтириш мақсадида тақдимот бўлиб ўтди.
*****
Ўтган йили Жиззах шаҳридаги 9 та касб-ҳунар коллежини 43 мутахассислик бўйича 3173 нафар ёш битирди. Касби бўйича ишга жойлашишни назарда тутадиган уч томонлама шартноманинг тузилгани битирувчилар бандлигини таъминлашда қўл келяпти.
-Жиззах шаҳрида кейинги беш йилда 467 та корхона ишга туширилди, — дейди Жиззах шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Акбар Қаюмов. — 2015 йилда умумий қиймати 153 миллиард 454 миллион сўмлик 46 та лойиҳа амалга оширилиб, 1010 та иш ўрни яратилди.
*****
Ўтган 2015 йилда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Дўстлик тумани бўлинмаси Кексаларни эъзозлаш йилида халқимизнинг эзгу фазилатларини давом эттириш, соғлом муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатишдек анъаналарни тарғиб қилишдаги фаолияти сермаҳсул бўлди.
Фонднинг Дўстлик тумани бўлинмаси томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ, 50 нафарга яқин кекса отахон ва онахоннинг Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилоятларидаги диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилди. Ҳар бир маҳаллада ёши улуғ инсонлар рўйхати тузилиб, моддий ва маънавий ғамхўрлик кўрсатишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилди. Қариялар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, ижтимоий муҳофазага олиш масалаларига бўлинма томонидан устувор вазифа сифатида қаралди.
*****
Жиззах вилоят ва шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланган Цсенарий муаллифи ва режисёр Ҳакимжон Фозилов, Тасвирчи Исфандиёр Эшонқулов, Бадиий раҳбар Абулқосим Аҳмедов ҳамда актиёр Бахтиёр Холматовлар томонидан тасвирга олинган “Қуш уясида кўрганини қилади” дия номланган ижтимоий ролик бугунги кундаги долзарб масалани мазмунига қаратилган.Яъни, ота телефон орқали дастлаб бошлиғи билан гаплашганда яхши муомилада бўлиб ундан кейин ўз укаси билан гаплашганда эса “Сен менсиз бирор ишни бажара олмайсан-а!” деган иборани ишлатади. Ўз навбатида бу ҳолатни кузатиб ўтирган ўғил синфдоши телефон қилиб ёрдам сўраганда отаси қилган муомилани қилади. Бу ҳолатни кўрган ота “Ўғлим ахир у сенинг энг яқин синфдош дўстинг эди-ку!” деган саволига ўғил отасини телефондаги сўзлашувини эслатади. Кўриниб турибдики ушбу ролик “Фарзандингиз сиздан нимани ўрганаяпти?” деган саволга ойдинлик киритиш мақсадида тасвирга олинган.
*****
Жиззах вилоятининг барча умумтаълим мактабларида "Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасининг ўрни” мавзусида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Ушбу учрашувларда, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этиб, бугунги глобаллашув жараёнида дунё саҳнасида бўлаётган вақеа ҳодисалар, кишилик жамиятида содир этилаётган ваҳшийликлар, терроризм деган офат ҳозирда инсонлар умрига завол бўлаётганлиги ва биз қураётган жамият бу каби иллатларга қарши туриш биринчи ўриндаги вазифамиз бўлиши кераклиги хусусида сўз юритишмоқдади. Шунингдек, айни дамда дунёдаги баъзи манфур инсонларнинг ўз манфаати йўлида қилаётган ваҳшийликларининг нақадар ёмонлиги, ёшларимизнинг онгини заҳарлашда улар ҳар қандай воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилаётганлиги хусусида ҳам фикрлар билдириолмоқда.
Жиззахдан жамоатчи мухбиримиз Акмал Бинокулов.