Жамият | 09:16 / 20.01.2016
2209
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда автобус йўл четидаги тўсиққа урилиши туфайли 2 йўловчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Калифорния штатида шаҳарлараро қатновчи автобус Сан-Хоседаги трассада йўл четидаги тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Натижада йўловчилар орасидаги 2 аёл ҳалок бўлган, яна 9 киши жароҳат олган. Бу ҳақда San Jose Mercury News нашри хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи чарчоқ туфайли автобусни бошқара олмай қолган ва ҳалокатли авария сабабчисига айланган. Айни вақтда у тергов қилинмоқда.

Қайд этилишича, Greyhound Lines автобуси ҳайдовчилари йўлга чиқишдан олдин 9 соат ухлаши керак. Бу одатдаги талабдан 1 соатга кўп ҳисобланади.

Бу автобус Лос-Анжелесдан Сан-Хосе орқали Сан-Францискога кетаётган бўлган. Унинг ичида 20 киши бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш