Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелес маъмурияти янглиш судланган икки кишига 24 млн доллар товон тўлайди
Лос-Анжелес шаҳар суди қотилликда айбланиб узоқ йилларини қамоқда ўтказган икки эркакка 24 млн доллар тўлашга қарор қилди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.
Кэш Режистер 16.7 млн доллар, Брюс Лискер 7.6 млн доллар олади. Биринчи эркак кекса бир кишининг қотиллигида айбланиб, 34 йил қамоқда ўтирган бўлиб, 2013 йилда ўтказилган янги текширув натижаларига кўра озод қилинган эди.
Ўз навбатида, иккинчи собиқ маҳбус қамоқда 26 йилини ўтказди. 1980-йилларда суд Лискерни ўз онасини ўлдиришда айблаган эди. 2009 йили ўтказилган қайта текширишлар натижасида у ҳам озод қилинган.
Режистер йўқотилган йиллардан афсусдалигини айтди, лекин унинг мисоли бошқаларга ўрнак бўла олишига умид билдирди.