Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият ва спорт ишлари вазири Хитой ва Жазоир элчиларини қабул қилди
2016 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Вазир Баҳодир Ахмедов билан ХХРнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Литсзе ўртасида учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда Хитой томонидан маслаҳатчи Сзоу Ян Хуэй, 1-котиб Жн Ян Ган, 2-котиб Фан Инчуан, 3-котиб Ван Сяовян ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Акбаров иштирок этди.
Шунингдек, бугуннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Вазир Баҳодир Ахмедов билан Жазоир Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерита ўртасида ҳам учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Жазоир томонидан 1-котиб Халед Акнуш, таржимон Мадамин Раззақов, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Акбаров иштирок этди.