Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида юз берган теракт туфайли 5 киши ҳалок бўлган
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 20 январь кунининг иккинчи ярмида рўй берган портлаш натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 20дан ортиқ киши жароҳат олган. Бу ҳақда 1tvnews.af телеканалида хабар берилган.
Афғонистон ИИВ расмий вакилидан олинган маълумотда Россия элчихонаси ходимлари Кобулдаги портлаш вақтида жабр кўрмагани айтилган.
TOLO News телеканали маълумотларига кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳам 5 кишининг ҳалок бўлгани, 24 киши киши жароҳатлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ҳеч қайси террорчилик уюшмаси рўй берган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
ОАВ: Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида портлаш содир бўлди