Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ван Гаал мавсум якунида ўз хоҳиши билан «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал мавсум сўнггида клубни ўз истагига биноан тарк этади. Бу ҳақида Daily Mirror нашри хабар тарқатган.
Голландиялик мутахассиснинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган бўлсада, у мавсум якунида клуб билан келишувни бекор қилишга тайёр.
Луи ван Гаал оилавий шароити туфайли ушбу қарорни қабул қилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу 60 ёшли голландиялик мутахассис ўрнига Жозе Моуриньо келиши ҳақида хабарлар берилганди.
Шунингдек, Райан Гиггз ҳам «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши ҳақида хабарлар берилган.
Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтиш истагини билдирди