Жаҳон | 09:44 / 20.01.2016
2945
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: “Газпром” рекламада “миллий бойлик” ўрнига “руҳ ва ирода”дан фойдалана бошлади

Россиянинг “Газпром” компанияси ўз рекламасида асосий урғуни бошқа тушунчаларга беришга қарор қилди, деб хабар беради RNS ресурси.

“Компания реклама ролигида урғу бошқа нарсага берилди, унинг мазмуни ўзгарди: “миллий бойлик” тушунчаси ортиқ “Газпром” билан уйғунликда тушунилмайди, видеоқаторда акс этади: тайга, дарёлар, тоғлар, руҳ, ирода, гўзаллик, оила, ҳаракат, анъаналар, ёруғлик, Сибирь, ролик ниҳоясида пайдо бўлувчи компания номи эса имзо сифатида баҳоланиши лозим”, - дейилади Федерал аксилмонополия хизматининг хабарномасида.

Илгарироқ хизмат раҳбари Игорь Артемьев “Газпром” рекламасидан “миллий бойлик” сўзлари олиб ташланишига эришганини маълум қилганди, негаки, унинг фикрича, бу тушунча фақат “Газпром”га тегишли бўлиши мумкин эмас.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш