Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Новосибирск халқаро аэропортида авиакомпаниялар ичидаги энг пухтаси сифатида тан олинди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Новосибирск халқаро аэропортидан йўловчи рейсларни амалга оширувчи энг пухта авиаташувчи деб тан олинди.
Uzbekistan Airways берган хабарга кўра, 2015 йилнинг декабрь ойи натижалари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Толмачево» аэропортидан рейслар амалга оширувчи авиаташувчилар ўртасида ҳаво кемаларининг парвоз жадвалига риоя этиш кўрсаткичи бўйича энг пухтаси бўлганини кўрсатган.
Новосибирск аэропорти раҳбарияти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига сифат кўрсаткичларини оширишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва бундан кейин ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини аён қилди.