Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хориж капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 4,8 мингдан ортди
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда чет эл капитали иштирокидаги 494та янги корхона рўйхатга олинди.
Ушбу корхоналарнинг 330таси Тошкент шаҳрида, 44таси Тошкент вилоятида, 23таси Самарқанд вилоятида, 21таси Фарғона вилоятида, 20таси Андижон вилоятида, 11таси Сурхондарё вилоятида, 8таси Қорақалпоғистон Республикасида, 8таси Наманган вилоятида, 7таси Бухоро вилоятида, 7таси Жиззах вилоятида ва яна 7таси Сирдарё вилоятида ташкил этилди.
Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 107таси Хитой Халқ Республикаси, 91таси Россия Федерацияси, 53таси Корея Республикаси, 41таси Буюк Британия, 39таси Туркия Республикаси, 22таси Ҳиндистон Республикаси ва 20таси Қозоғистон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 239таси саноат, 115таси савдо ва умумий овқатланиш, 36таси қурилиш, 10таси қишлоқ хўжалиги, 9таси транспорт ва алоқа, 51таси бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари ва 22таси соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ташкил этилган.
2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,8 мингдан ортди.