Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги университетга ҳужум қилганлардан 2 нафари йўқ қилинди
Покистон полициячилари Чарсадда шаҳридаги университетга ҳужум уюштирган жангариларнинг 2 нафари ўлдирилгани ҳақида маълум қилишди.
Рейтер агентлигининг расмий манбага асосланиб, хабар беришича, бу ҳужум натижасида кимё фани ўқитувчиси ҳалок бўлган ҳамда 50 нафарга яқин киши жароҳатланган. Уларнинг бир қанчаси оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Ҳужум вақтида университет ҳудудида 3 минг нафарга яқин талаба бўлган.
Хабарда айтилишича, университет ҳудудида махсус хизматлар вакиллари ҳамда жангарилар ўртасида отишма давом этмоқда.
Покистондаги университетда 2та портлаш юз бериб, бир киши ҳалок бўлди