Жаҳон | 15:06 / 20.01.2016
3400
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги университетига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 25 нафарни ташкил қилмоқда

Покистон шимоли-ғарбидаги Чарсадда шаҳрида жойлашган университетга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 нафарга етди. Бу ҳақда, Покистон ахборот вазири Шавкат Юсуфзай берган баёнотга асосланиб, Dayli Pakistan хабар берган.

20 январь, чоршанба куни тонгда бир гуруҳ қуролланган шахслар Чарсадда шаҳридаги университетга бостириб кирди. Тахминларга кўра, олийгоҳга ҳужум қилган гуруҳ аъзолари сони саккиз нафаргача бўлган.

Ҳужум юз берган вақтда олий таълим муассасасида 3 мингга яқин одам бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида университетнинг кимё кафедраси профессори ҳам борлиги айтилган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни «Таҳрик-ва-толибон Покистон» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Покистондаги университетда 2та портлаш юз бериб, бир киши ҳалок бўлди

Покистондаги университетга ҳужум қилганлардан 2 нафари йўқ қилинди