Жаҳон | 12:47 / 20.01.2016
3827
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ҳарбий разведкаси раҳбари Пхеньян ва Сеул муносабатлари бўйича янги куратор бўлди

Корея халқ армияси разведка бошлиғи, тўрт юлдузли генерал Ким Ен Чхол КХДРнинг Сеул билан муносабатлари бўйича янги куратор этиб тайинланди. Бу ҳақда “Рёнҳап” агентлиги Корея Республикаси Миллий разведка хизматидаги ахборот манбасига таяниб хабар бермоқда.

“У Корея Меҳнат партияси МК сиёсий бюроси котиблиги ва КМП МК Ягона фронти бўлим бошлиқлиги лавозимларига ҳам тайинланди”, - дея қайд этди агентлик ахборот манбаси.
2015 йилнинг декабрида Жанубий Корея билан муносабатлар куратори 73 ёшли Ким Ян Гон автоҳалокатда вафот этган эди.

Корея Республикаси ОАВ Ким Ен Чхол эса 2009 йилдан буён КХДРнинг хориждаги разведка амалиётлари, электрон ва кибернетик разведка учун жавобгар ҳисобланади.