Жаҳон | 11:26 / 20.01.2016
3355
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин: Хитой Форс кўрфази давлатлари билан эркин савдо зонасини яратмоқчи

Хитой Форс кўрфази давлатлари билан эркин савдо зонасини яратмоқчи. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Риёдда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдуллатиф аз-Зайёний билан ўтказилган учрашув чоғида айтиб ўтди.

“Биз Хитой ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ўртасида эркин савдо зонасининг яратилиши борасидаги музокараларнинг қайтадан бошлаб юборилганини маъқуллаймиз, - таъкидлади Хитой раҳбари. – Музокаралар ривож топганидан мамнунмиз, эркин савдо зонаси яқин орада яратилишига умид қиламиз”.

“Биз хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириб, минтақавий ва халқаро масалаларда позицияларимизни мувофиқлаштириб боришимиз лозим”, - қўшимча қилди Си Цзиньпин.