Ўзбекистон | 17:01 / 20.01.2016
4496
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги “Umida Trast Invest” МЧЖ ишлаб чиқараётган тузга хориждан буюртмалар тушмоқда

Пойтахтимизда фаолият юритаётган “Umida Trast Invest” масъулияти чекланган жамияти 2015 йилда иш бошлаган корхонада дастлаб кунига 40-50 тонна туз тайёрланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 100-120 тоннага етказилди.

ЎзА хабарига кўра, тадбиркор корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тижорат банкларидан кредит олиб, бежирим қадоқланган, йодланган, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирган. Шунда яна эллик иш ўрни яратилиб, ишчилар сони саксондан ошади. Бунда касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланмоқда.

Корхона маҳсулотларига талаб ортмоқда. Ишлаб чиқарилаётган туз йод моддаси билан етарлича тўйинтирилгани боис хориждан ҳам буюртмалар тушмоқда.