Спорт | 12:33 / 21.01.2016
2633
1 дақиқада ўқилади

“Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament – 2016” турнирида Марат Жумаев навбатдаги ғалабага эришди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament – 2016” турнирида халқаро гроссмейстеримиз Марат Жумаев навбатдаги ғалабасини нишонлади.

ЎзА хабарида айтилишича, икки юздан ортиқ шахматчи иштирокида ўтаётган мусобақанинг тўрт тури натижасига кўра, тажрибали шахматчимиз жами 3,5 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.

Марат тўртинчи турда ҳиндистонлик Шет Жайкумар Саммед устидан ғалаба қозонди. У аввалги турларда ҳиндистонлик шахматчилар Датта Ражарши, Жей Сараняни мағлубиятга учратиб, Аржун Эригаиси билан дуранг ўйнаган эди. Бешинчи турда гроссмейстеримиз россиялик Борис Грачевга қарши дона суради.