Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда “UZ” ҳудудидаги доменлар сони 130 фоизга ошди
“UZ” ҳудудидаги доменлар сони 2016 йилнинг 1 январ ҳолатида 25,2 мингдан ошди. Бу 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 130 фоизга кўп демакдир.
Бу ҳақда 20 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида маълум қилинди.
Айни кунда рўйхатдан ўтган давлат ахборот ресурслари сони 320 тага (ўтган йил шу даврга нисбатан ўсиш 123 фоиз) ва давлат ахборот тизимлари сони 466 тага етди (ўтган йил шу даврга нисбатан ўсиш 155 фоиз). Мазкур тизимлар давлат идораларига интерактив хизмат кўрсатишни автоматлаштиришда муҳим омил саналади.
Ҳайъат мажлисида фойдаланувчиларнинг, айниқса ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжини қондирадиган, интернетдаги фаолиятларини самарали ташкил этишларига хизмат қиладиган ресурслар сонини ошириш юзасидан ташкилий-техник чора-тадбирларни қабул қилиш юзасидан вазифалар белгиланди.