Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27-28 январь кунлари Лавров Туркманистонда бўлади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 27-28 январь кунлари Туркманистонда ишчи сафар билан бўлади. Бу ҳақда брифинг чоғида ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, Ашхободда икки томонлама муносабатлар истиқболи юзасидан музокаралар олиб борилади, шунингдек, халқаро кун тартиби муҳокама қилиниб, Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалалари ҳақида гапирилади.
Лавров ташрифи доирасида Ашхободда икки давлат ташқи сиёсий идоралари ҳамкорлиги борасида 2016 йил дастури имзоланади. Шунингдек, Россиянинг бош дипломати Туркманистондаги РФ элчихонасининг янги биноси очилиши маросимида қатнашади.