Жамият | 01:11 / 21.01.2016
5122
1 дақиқада ўқилади
Америкалик аёл умри давомида 28 минг мушукка бошпана берди
Ўзини “мушукларнинг ашаддий мухлиси” деб атайдиган 67 ёшли Лини Латтанзио ўзининг уйидан 1100 дан кўпроқ мушукка бошпана берган.
Аёлнинг айтишича, у бутун умри давомида 28 мингга яқин мушукка бошпана берган. Унинг бу “қизиқиши” 1992 йилда унинг отаси унга бир нечта мушук бола топиб беришни сўраганида бошланган. Аёл мушуклар сақланадиган бошпанага бориб, уйига 15 та мушукчани олиб келган. Ўша йили у 96 та мушукни сақлаб қолган.
Ҳозирда аёл мушукларга ташкил қилган бошпана шунчалик каттаки, унинг ўз ходимлари бор. Йилига мушукларни сақлаш учун 1,6 млн доллар сарфланади. Аёл мушукларни ўзида ушлаб туришдан кўра уларга янги уй топиб беришга ҳаракат қилади.