Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:49 / 21.01.2016
4246
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 23тага етказди
«Барселона» жамоаси Испания Кубоги доирасида, чорак финал босқичида «Атлетик»ни сафардаги ўйинда 2:1 ҳисобидан мағлуб этиб қайтди.
Каталонияликлар сафида Мунир ва Неймар голларга муалллифлик қилишган бўлишса, Адурис бильбаоликларнинг ягона голини киритди.
Шу тариқа, жамоанинг мағлубиятсиз ўйинлари сони 23тага етди (18та ғалаба ва 5та дуранг).
«Барселона» охирги марта 2015 йилнинг 3 октябрида «Севилья»га қарши ўйинда мағлубият аламини тортиб кўрганди (1:2).