Иқтисодиёт | 16:53 / 21.01.2016
4812
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Хитойнинг рекорд даражадаги киритмаларига қарамай, Осиё бозорлари қулади

Хитой Халқ банки молиявий тизимга 61 млрд доллар киритди, лекин бу бозорларга ёрдам бермади. Осиё-Тинч океани минтақаси фонд индекслари пайшанба кунги сотувларни қизил зонада якунлади, инвесторлар қулашнинг тубига ета олмади, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.

Минтақанинг умумий индекси MSCI Asia Pacific 1.7 фоизга ёки 114.60 пунктга тушиб кетди, ваҳоланки, кун давомида 1 фоизга кўтарилган эди. Январда индикатор 13 фоизга тушиб кетган бўлиб, бу 2008 йилдан буён кузатилган энг жиддий қулашдир.

Трейдерларнинг баҳолашича, Хитой марказий банкининг молиявий тизимга соф киритмалари 61 млрд долларни ташкил қилган бўлиб, бу 2012 йил январидан буён кузатилган максимумдир. Марказий банк февралда Ой тақвими бўйича нишонланадиган Янги йил тантаналари арафасида ликвидлик муаммоларини бартараф қилиш ҳақида ўйламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш