Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: 2016 йилда нефтнинг ўртача нархи 51 долларни ташкил қилади
2016 йилда углеводород хом ашёси нархи пасайишда давом этади ва йил натижаларига кўра Brent нефтининг ўртача нархи 51 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 20 январда чоп этилган БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг “Жаҳондаги иқтисодий вазият ва унинг истиқболлари” деб номланган маърузасида айтилмоқда.
Маъруза 2015 йил охирида тайёрланган ва унда охирги ҳафталардаги нефть нархи пасайиши инобатга олинмаган. 19 январда март ойида етказиб бериладиган Brent нефти нархи 29,45 долларни ташкил қилди.
“2016 йилда нефтга талабнинг ўсиши ва нефтни қазиб олиш ҳажмларининг ошиши ўртасидаги тавофут сақланиб қолади, нефтнинг ўртача нархи 51 долларни, 2017 йилда
эса 62 долларни ташкил қилади”, дейилмоқда маърузада.
Экспертларнинг баҳолашича, 2016 йилда нефть етказиб бериш даражаси деярли 2015 йилдаги даражада сақланиб қолади, яъни кунига 95,9 млн баррелни ташкил қилади.