Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Россияда 2016 йилда инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил қилади, ЯИМ ўсиши нолга тенг бўлади
2016 йил якунларига кўра Россияда инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил қилади, 2017 йилда эса бу кўрсаткич 7,1 фоизга камаяди. 2016 йилда ЯИМ ўсиши нолга, 2017 йилда эса 1,2 фоизга тенг бўлади.
Бу ҳақда 20 январда чоп этилган БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг “Жаҳондаги иқтисодий вазият ва унинг истиқболлари” деб номланган маърузасида айтилмоқда.
БМТ экспертларининг фикрича, 2015 йил натижаларига кўра Россия ЯИМи 3,8 фоизни, инфляция даражаси эса 15,9 фоизни, яъни 2012 йилдагидан 3 марта кўпроқни ташкил қилган.
Мутахассислар Россия иқтисодиётига нефть нархининг кескин пасайиши ҳамда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар салбий таъсир кўрсатганини айтишмоқда. Бу санкциялар капиталнинг ортга қайтиши ва инвестицияларнинг камайишига олиб келган.