Жаҳон | 15:24 / 21.01.2016
4300
1 дақиқада ўқилади

Европага 40 йил ичида илк бор Америка нефти ортилган танкер етиб келди

Нефть ортилган биринчи Америка танкери Европага кириб келди. Ундаги маҳсулот Франциянинг Марсель шаҳри яқинидаги Фос портидан қувурлар орқали Швейцария ёки Германиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига жўнатилади. Бу ҳақда The Financial Times хабар бермоқда.

Қайд этилишича, экспорт яқиндагина АҚШда қирқ йил давом этган нефтьни хорижга сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун бекор қилинганидан сўнг қайтадан йўлга қўйилди.
Мазкур ташувни дунёдаги энг йирик мустақил Vitol нефттрейдери амалга оширди. Мазкур компания хом ашёни Carlyle гуруҳи билан ҳамкорликда қайта ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни АҚШ президенти Барак Обама Америка нефти экспортига қўйилган тақиқни бекор қилувчи 2016 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳасини тасдиқлаган эди.