Жамият | 20:12 / 21.01.2016
3693
1 дақиқада ўқилади

Гамлет лақабли чўчқача соҳибасига парвоз вақтида қўрқмаслик учун ёрдам бермоқда

Гамлет лақабли чўчқача ўз соҳибаси Меган Пибодига учиш вақтида қўрқмаслик учун ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Виржиния оролларида яшовчи 28 ёшли Меган учиш вақтида Гамлетни ўз ёнида олиб юради. Унинг тасдиқлашича, бу чўчқача уни учиш вақтида ўзига андармон қилади.

Меган Пибоди ушбу чўчқачани асраб олганида у ҳали саккиз ҳафталик эди. 1 йил ўтиб Гамлет лақабли бу жонивор ўз соҳибасининг овунчоғига айланди. У соҳибаси билан JetBlue ва American Airways рейсларида бирга учади.

"Одамлар бизни кўришганларида ҳайратланишади, шу вақтгача ҳеч қандай салбий қарашга дуч келмадим. Баъзида болалар бироз қўрқиши мумкин, чунки уларнинг аксари хонаки чўчқани кўришмаган", дейди Пибоди хоним. Унинг айтишича, бу болалар Гамлетни яқиндан билишса, улар ҳам бу жониворга меҳрлари тушиб қолади.